Bloomberg агентлиги янги «Робин Гуд индекси»ни тузди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Мазкур индексда экспертлар, агар дунё мамлакатларида бюджетнинг барча харажатларини уларнинг энг бой одамлари тўлаганида, уларнинг ҳукуматлари қанча ишлаши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.
«Робин Гуд индекси»га 49 та мамлакат кирган. Маълум бўлишича, Кипрнинг энг бой одами Жон Фредриксен ўз ҳукуматига энг узоқ ҳомийлик қилиши мумкин бўлган. Унинг бойлиги ҳисобига давлат 441 кун ишлаши мумкин. Бундай натижага аҳолининг кам сонлилиги ва Кипрдаги ижтимоий харажатларнинг пастлиги туфайли эришилган.
Ўз навбатида, Хитой, Япония ва Польшадаги миллиардерлар ўз ҳукуматларини фақатгина тўрт кун таъминлай олиши маълум бўлди.
Изоҳ (0)