АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат чоғида Ан-148 самолётининг ҳалокатини текшириш жараёнида ёрдам беришга шайлигини билдирди, деб ёзади «Газета.ru».
«Президент Дональд Трамп ‘Саратов ҳаво йўллари’ авиакомпаниясининг 703-рейси ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдириш мақсадида бугун Россия президенти Владимир Путин билан гаплашиб олди. Президент Трамп АҚШ текширувда Россия ҳукуматига ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди», — дейилади Оқ уй хабарида.
Аввалроқ Москва вилоятидаги Ан-148 самолёти қулаган жойда 800 га яқин жасад бўлаги ва ҳаво кемасининг 440 дан ортиқ қисми топилган эди.
Изоҳ (0)