12 февраль куни Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани Учтепа 5-сонли излов-қидирув қудуғида янги нефть кони очилди. Бу ҳақда «Қўқон НГПИ» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ушбу қудуқдан аввал қазилган Учтепа 3—4-сонли қудуғидан ‘мел’ (‘бўр’) қатламининг XVIII ва XIX горизонтларидан катта миқдорида газ захираси аниқланган эди. Янги Учтепа 5-сонли қудуғи 1250 метр чуқурликдан, ‘мел’ (‘бўр’) қатламининг ХХ горизонтидан яна катта миқдорида нефть кони очилди. Қудуқда олиб борилган геологик изланишлар натижасида шуниси маълум бўлдики, ушбу қудуқнинг бир кунлик дебити суткасига 70 тоннани ташкил этади. Бу каби нефть кони Ўзбекистон нефть ва газ тарихида охирги 10 йилликда очилгани йўқ», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бошқа ҳудудлардан фарқли литологиясига эга бўлган Фарғона ҳудудида бурғулаш ва пармалаш ишларини катта кўламда олиб борилишига йўл очмоқда.
Изоҳ (0)