Россиянинг Татаристон республикаси, Ар туманида овқатдан заҳарланиш сабабли 39 бола ва икки катта одам шифохонага тушиб қолди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Республика соғлиқни сақлаш вазири Адель Вафиннинг сўзларига қараганда, 22 нафар боланинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, қолганлар ҳозирча хавф остида.
Заҳарланганларнинг бари ҳафта охиригача тузалиб кетишига умид бор, деб маълум қилди Вафин.
Заҳарланиш манбаи аниқланган, аммо расмийлар ҳозирча бу борада расмий маълумот бермаяпти.
Изоҳ (0)