Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Зўр ТВ» телеканалида Ўзбекистонда ягона бўлган «Борига барака» телевизион капитал шоуси бошланади. Ушбу шоуда ҳар бир Ўзбекистон фуқароси иштирок этиши ва саёҳат, автомобиль ҳамда квартира каби қимматбаҳо совринлар соҳибига айланиши мумкин.

Телевизион ўйин Шарқ бозори тамойилларига асосланган. Кўрсатувда асосий бошловчидан ташқари иккита ёрдамчи бошловчилар — даллоллар ҳам бўлиб, уларнинг вазифаси иштирокчини ютуқли катаклар очишини тўхтатишга кўндиришдан иборат. Иштирокчи маиший техника буюмларидан тортиб, хонадонгача бўлган совринлар яширинган рақамли катакларни очади. Кўрсатув шуниси билан қизиқарлики, ҳар бир иштирокчи нима бўлганда ҳам совринга эга бўлади: бу маиший техника, саёҳат, автомобиль, квартира ёки гугурт бўлиши мумкин. Бу шоуда фақат омад ёки ички ҳисга ишониш керак.

Шоуда иштирок этишнинг иккита йўли бор. Click мобил банк тизимидан фойдаланиб, USSD буйруғини *880*06666*6*5000# (юбориш қиймати — 5000 сўм) юбориш ёки Чилонзор, Юнусобод туманларида, шунингдек, Самарқанд, Қарши ва Фарғона шаҳарларида жойлашган «ATLAS» кўнгилочар-савдо марказида купонни тўлдириш зарур. Рўйхатдан ўтган барча иштирокчиларнинг рақамлари «Click» базасига тушади ва тасодифий рақамлар генератори ёрдамида эфирда учта бахтли иштирокчи танланади.

Эфирга чиқиш вақти — шанба кунлари соат 20:00

«Наҳори нашта — Ўзбекистон» телевизион кўрсатуви доирасида «Борига барака» лойиҳасининг бошловчилари Музаффарбек Мирзабеков ва Тўхтамурод Азизов кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб беришди.

— Музаффар ака, «Борига барака» лойиҳаси ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз?

— Мен бу — республикамиз телеканаллари тарихида ҳали бўлмаган ўйин, деб ишонч билан айта оламан. Ушбу кўрсатув томошабинларимизнинг кўнгилларини кўтариш мақсадида намойиш этилмоқда. Ўйин иштирокчилари хонадонларига, қуруқ қўл билан эмас, албатта совға-салом билан борадилар. Кўрсатув анонсида айтилганидек, икки хонали уй, машина, маиший техникадан тортиб лампочкагача бўлган совғаларни қўлга киритишлари мумкин.

— Демак, машина, уй ва турли хил қимматли совринларни ҳақиқатдан ҳам ютиб олиш мумкинми?

— Албатта. Ҳеч қандай таниш-билишчиликка ўрин йўқ. Қатнашмоқчи бўлган томошабинлар биринчи бўлиб Click’ка ўз рақамларини юборадилар. Ундан кейин янги қабул қилинган тизим ўша заҳоти кўрсатув иштирокчиларини танлаб беради. Бу эфир вақтида ҳамманинг кўз олдида бўлиб ўтади. Биз эса ўша заҳоти унга қўнғироқ қилиб, кейинги кўрсатувга таклиф қиламиз.

— Бу лойиҳада Тўхтамурод Азизов билан Дилшод Мирзамуродовнинг вазифалари нимадан иборат?Тўхтамурод АЗИЗОВ:

— Дилшод иккаламиз — далоллармиз. Бу ҳаққоний ўйин. Шундай бўлгандан кейин қатнашган одам «қутлуғ уйдан қуруқ кетмаслиги» керак. Бахти бор одам совринларнинг ичидан энг зўрини ютиб олиши мумкин. Агар омади келмаса, уйига гугурт ёки бир дона дазмол олиб боради. Ҳар ҳолда қуруқ кетмайди. Биз Дилшод билан саҳнага чиқиб, иштирокчини ўзига керак бўлган совғага кўндиришга ҳаракат қиламиз. Кўнса кўнди. Кўнмаса ўзи билади. Балки кейинги ўйинларда омади чопар. Энг муҳими, ҳеч қандай ғирромлик йўқ.

— Иштирокчилар совғаларни қандай танлайдилар?Музаффар МИРЗАБЕКОВ:

— Иштирокчилар йигирма тўртта катакдан истаганларини бирма-бир очиб борадилар. Очилган катакдаги совринлар ўйиндан чиқиб кетади. Қатнашувчи охирида қолган катакдаги совғани қўлга киритади. Ўйин давомида эса далолларимиз иштирокчини бирор совға билан кўндириб лойиҳадан чиқариб юборишга уринишади. Мисол учун, Тўхтамурод ака саҳнага чиқиб, иштирокчига «Мен сенга машина бераман, ўйнама» дейди. Иштирокчи иккиланади. Агар машинани танласа, икки хонали уйни қўлдан чиқаради. Борди-ю, машинадан воз кечиб, ўйинни давом эттирса, ютуққа гулдон чиқиб қолиши ҳам мумкин.

— Лойиҳанинг эфирдаги давомийлиги…

— Давомийлигини бир соатларга мўлжаллаяпмиз. Вақт — олий ҳакам. Имкон қадар иштирокчилар кўп қатнашишини истаяпмиз.

— Кўрсатув ғояси кимга тегишли?

— Бу лойиҳанинг муаллифи — Азиз Умурзоқов. Бизга биринчи марта айтганида ўйлаб кўриб, кейин ишлашга рози бўлдик. Азиз ҳар бир бошловчининг ўз характери бўлишига урғу берди. Мисол учун Тўхтамурод ака оғир-вазмин даллол, Дилшод эса қизиққон, иштирокчини шошириб қўяди. Ҳамманинг ўз образи бор.

Тўхтамурод АЗИЗОВ:

— Менга иштирокчилар ишонса бахтидан, ишонмаса, ўзи билади.

— Қатнашишни истаганларга яна бир бор тўлиқ маълумот берсангиз? Қаерга мурожаат қилишлари керак?

— Шоуда иштирок этишнинг иккита йўли бор. Click мобил банк тизимидан фойдаланиб, USSD буйруғини *880*06666*6*5000# (юбориш қиймати — 5000 сўм) юбориш ёки Чилонзор, Юнусобод туманларида, шунингдек, Самарқанд, Қарши ва Фарғона шаҳарларида жойлашган «ATLAS» кўнгилочар-савдо марказида купонни тўлдириш зарур. Рўйхатдан ўтган барча иштирокчиларнинг рақамлари Click базасига тушади ва тасодифий рақамлар генератори қатнашувчиларни томошабинларимизнинг кўз олдида аниқлаб беради. Студиянинг ўзида унга қўнғироқ қилиб, кейинги иштирокчи у бўлиши айтилади. Ўзи билан жонли суҳбат олиб борилади. Ҳаммаси очиқ-ойдин.

Реклама ҳуқуқи асосида!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)