Навоий шаҳрида жорий йил 10 февралдан 15 кунлик «Диққат, пиёда!» тадбири бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2017 йили вилоятда 195 маротаба автоҳалокат юзага келиб, бунинг оқибатида 64 нафар фуқаро (улар орасида 2 нафар бола ҳам бор) ҳалок бўлди. Жорий йилнинг ўтган даврида юз берган йўл-транспорт ҳодисаларида ҳам ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Фожиа билан якун топаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти пиёдалар айби билан содир бўлмоқда. Шуни инобатга олиб, вилоят ИИБ бошлиғи топшириғига асосан Навоий шаҳрида «Диққат, пиёда!» тадбири ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)