Ўзбекистонда халқаро автобусларнинг тунги вақтда қатнашига яна рухсат берилади. Бу Президентнинг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади «Spot.uz».
2018 йилнинг майигача Ўзбекистон Республикасида автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлаш талабларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда, улар қуйидагиларни бекор қилишни назарда тутади:
- сайёҳлик автобусларига ҳамроҳлик қилиш — ушбу автобуслар хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарти билан;
- бўш (юксиз) автобусларни тунги вақтда ташишнинг тақиқланиши — иккита ҳайдовчи бўлиши шарти билан;
- фуқароларнинг республика бўйлаб гуруҳ сафарларини ташкиллаштиришда ҳокимликлар ҳузуридаги Йўл хавфсизлигини таъминлаш комиссияси билан мувофиқлаштириш жараёнлари ва бошқалар.
Изоҳ (0)