Энди жисмоний шахслар, жумладан, чет элликлар ҳам автомобилни нотариал расмийлаштирувисиз ва ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтказмасдан 30 кун мобайнида ижарага олиши мумкин, деб хабар беради «Халқ сўзи».
Бу ҳақда давлат раҳбарининг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилди.
Шундай қилиб, жорий йил апрель ойидан бошлаб ихтисослаштирилган ташкилотларга қисқа муддатга автотранспорт воситаларини ижара(прокат)га бериш тартиби тўғрисидаги қоидаларни ишлаб чиқиш кутилаяпти.
Изоҳ (0)