Туркия Қуролли кучлари Сурия шимолидаги Афринда ўтказилаётган «Зайтун бутоғи» операцияси давомида минг нафарга яқин террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда Туркия Бош штаби баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Қуролли кучлар Африндаги ‘Зайтун бутоғи’ операцияси доирасида 2018 йилнинг 7 февралида ‘Ўз-ўзини мудофаа қилиш халқ кучлари’, Курдистон ишчи партияси, ‘Демократик иттифоқ’ партияси ва ИШИД экстремистик гуруҳи сафидан яна 29 нафар террорчини йўқ қилди. Операция бошлангандан буён жами 999 нафар террорчи йўқ қилинди», — таъкидланади баёнотда.
Туркия Қуролли кучлари Бош штаби 20 январь куни Афринда «Зайтун бутоғи» операциясининг бошланганлиги ҳақида маълум қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)