Ҳиндистонда тўрт панжали жўжа дунёга келди, деб ёзади «Корреспондент.net». Парранданинг эгаси катта-катта маблағлар таклиф қилинаётганига қарамай, уни сотишдан бош тортмоқда.
Жўжа тахминан 2 ой олдин туғилган, у оддий парранда каби ўсиб ривожланмоқда.
Мадхя-Прадеш штатидаги Рожхада қишлоғида яшовчи жўжанинг хўжайини Жавед Алининг айтишича, ғаройиб паррандани томоша қилиш учун унинг уйига ҳар куни меҳмонлар келади. Баъзилар жўжа учун ҳатто беш минг рупия (77 доллар) таклиф қилган.
Жўжада қўшимча бир жуфт панжа пайдо бўлишига полимелия — одатда ишламайдиган қўшимча қўл-оёқлар ривожланишига олиб келувчи ирсий касаллик сабабчи бўлган.
Изоҳ (0)