Голливуд актёри Жим Керри Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашуви туфайли Facebook’даги саҳифасини ўчирди ва ижтимоий тармоқ акцияларини сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у 6 февраль, сешанба куни Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Facebook’даги акцияларимдан халос бўламан ва саҳифамни ўчираман. Чунки Facebook Россиянинг бизнинг сайловларимизга аралашувидан фойда кўрган ва компания буни тўхтатиш учун етарли чоралар кўрмаяпти, — дея таъкидлади Керри. — Келажагимизга бефарқ бўлмаган барча инвесторларни айнан шундай йўл тутишга чақираман».
Актёр, шунингдек, CNBC телеканали журналистларига ижтимоий тармоқлар устидан назоратни кучайтириш тарафдори эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)