Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингида 15-ўрингача кўтарилди, деб ёзди «Оламспорт».
Январь ойида рейтингда кучли 10 таликда бораётган Сони Фредриксонга қарши жанг ўтказиб, рақибини 3-раунддаёқ таслим қилган Эргашев яхшигина ўсишга эришди. Эндиликда у чемпионлик камари бериладиган жангга янада яқинлашди.
-63,5 килограмм вазн тоифасидаги боксчилар рейтингини кубалик Рансес Бартелеми бошқариб турибди.
Изоҳ (0)