Япония тажовуз юз берган тақдирда зарба бериш учун салоҳиятга эга эмас, ядро қуролига эга бўлишдан бош тортган ва шу туфайли Вашингтоннинг ўз иттифоқдошларини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларини тасдиқловчи АҚШнинг янги ядровий доктринасини юқори баҳолайди. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Тажовузга дуч келиб қолса, Япония Шимолий Кореяга оддий қурол-яроғ билан зарба бериш имкониятига эга эмас, ядро салоҳиятидан эса мамлакатимиз миллий сиёсат асосларидан бири сифатида воз кечади, — деди вазир. — Шу билан бир вақтда халқаро вазият сўнгги йилларда сезиларли равишда ёмонлашди, мамлакатимиз Шимолий Корея томонидан кескин равишда ўсган ракета ва ядро таҳдиди қаршисида турибди. Шу сабабдан Япония ҳукумати иттифоқдошларни ҳимоя қилиш бўйича имкониятларни кенгайтиришни кўзда тутувчи АҚШ ядро доктринасининг янгидан кўриб чиқилишини юқори баҳолайди».
Пентагон янгиланган ядро доктринасини 2 февраль куни эълон қилган эди. Унда, хусусан, АҚШ ўз мажбуриятларини 30 дан ортиқ давлатда тарқатиши таъкидланган.
Изоҳ (0)