Хитой полициясии Анкан туманида (Шенси провинцияси) интернет орқали ноқонуний қурол савдоси билан шуғулланган 53 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Терговга қўра, барча қўлга олинганлар бир криминал гуруҳ аъзоси ҳисобланади. Операция давомида 38 та ўқотар қурол ва 30 мингга яқин ўқ-дори мусодара этилди.
Жиноятчилар 2017 йил бошидан бери ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келгани ва мамлакатнинг камида 20 та шаҳрида оптик қурилма ниқоби остида қурол сотгани аниқланди.
Изоҳ (0)