Йилдан йилга нуфузи ошиб бораётган WSB мусобақасининг 2018 йилги мавсуми расман старт олди. Унда Uzbek Tigers жамоаси учинчи бор иштирок этади.
Ўзбекистонлик боксчилар «А» гуруҳида Cuba Domadores, Colombia Heroicos ҳамда Caciques Venezuela жамоаларига қарши жанглар ўтказади. Зонадаги илк тўқнашув Куба ва Колумбия боксчилари ўртасида кечиб, унда мезбонлар рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. С1 тўқнашувларининг дастлабки 3 та вазнида кубалик боксчилар 3:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, икки оғир вазн жангларида колумбиялик боксчилар нокаутга учратилди.Cuba Domadores — Colombia Heroicos 5:0
- -49 кг: Арче Дуарте — Веласкес Мендез 3:0
- -56 кг: Робейси Рамирез — Жон Мартинес 3:0
- -64 кг: Круз Гомес — Гарсия Гарсия 3:0
- -75 кг: Арлен Лопес — Хуан Диего Ортиз (1-раундда нокаут)
- -91 кг: Эрисланди Савон — Жулио Калименьо (3-раундда нокаут)
27 февраль куни юқорида номлари кўрсатилган кубалик боксчилардан 4 нафари Термизга — Uzbek Tigers билан жанг қилиш учун ташриф буюарди. Фақатгина -49 килограмм вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматовга Оскар Аргилагос рақиб бўлади. Қолган спортчиларга қарши мос равишда Шаҳобиддин Зоиров, Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов ҳамда Санжар Турсунов каби боксчилар рингга чиқади.
Изоҳ (0)