2018 йилнинг 5 февраль куни Ботиржон Асадов Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва у вазирлик Ҳайъатига таништирилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Ботижон Асадов 2017 йилнинг баҳорига қадар Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлиб ишлаган. Май ойида Сенат аъзоси, Сенатнинг Халқаро алоқалар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.
2017 йилнинг 20 июнида эса Савдо-саноат палатаси раиснинг тўртта ўринбосарларидан бири этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)