• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда қишда камида 1350 абитуриент талабага айланди. Улар ярим семестрда бир йиллик ўқув дастурини ўзлаштиради

    Сурхондарё вилоятида 1 февралдан учта янги олийгоҳ иш бошлади. Термизда Тошкент давлат педагогика университети (ТДПУ) ва Тошкент тиббиёт академияси (ТТА)нинг филиаллари иш бошлаган бўлса, Деновда Термиз давлат университети (ТерДУ)нинг фаолияти йўлга қўйилди. Педагогика университетининг Термиз филиали ва Деновдаги ТерДУ филиали таълим мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган бўлса, ТТАнинг Термиз филиали, тушунарли ҳолки, бўлажак шифокор кадрларни ўқитади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Нега айнан педагогика ва тиббиёт олийгоҳлари?

    Вилоятда ўқитувчи ва шифокорларга эҳтиёж юқори. Масалан, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг сўзларига кўра, Сурхондарёда 3 200 дан ортиқ олий маълумотли шифокор етишмайди (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) эса бироз бошқачароқ рақамларни келтирмоқда — вилоятда камида 1880 нафар малакали шифокорга эҳтиёж мавжуд); воҳанинг шифокорлар билан таъминланиш даражаси — 48 фоиз. Янги олийгоҳлар мана шу бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, ЎзАнинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев 19—20 январь кунлари Сурхондарёга амалга оширган сафари чоғида вилоятдаги таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берган. Қайд этиш жоиз, педагогик йўналишдаги ҳар икки янги олийгоҳда сиртқи таълим йўналишлари бор.

    Қанча талаба ўқишга қабул қилинди?

    Бу борадаги рақамлар бир-биридан бироз фарқ қилмоқда. Аниқроғи, Сурхондарё вилоятидаги расмий манбалар ва ЎзА эълон қилган рақамлар ўртасида келишмовчилик бор.

    «Сурхон тонги» газетаси хабарига кўра, Тиббиёт академиясининг филиали 300 нафар, Педагогика университети филиали эса 520 нафар талабани ўқишга қабул қилган. Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган рақамлар «Сурхон тонги»ники билан бир хил ва бир қўшимча ҳам бор — Деновдаги филиалга 530 киши ўқишга кирган (жами — 1350 нафар; таққослашган учун — Термиз давлат университети 2017/2018 ўқув йилида 1800 нафар талабани ўқишга қабул қилган).

    ЎзА Тиббиёт академияси ва Педагогика университети филиаллари қабул қилган талабалар сони ҳақида «Сурхон тонги» ва Эркинжон Турдимов саҳифаси билан бир хил рақам келтирган, бироқ Деновдаги олийгоҳга 700 га яқин талаба қабул қилингани ҳақида ёзган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтида фақат янги ОТМлар ишга тушаётгани ҳақида хабар берилган холос.

    Ўқишга қабул қилинган талабалар ҳақида

    «Сурхон тонги»нинг ёзишича, ТТАнинг Термиз филиалида ўқишни бошлаган талабалар Давлат қабул комиссиясининг 23 январдаги 12-сонли баённомаси билан ўқишга кирган. Улар Сурхондарёдаги барча туманлар кесимида саралаб олинган ва уларнинг иш жойи ҳозирданоқ аниқ.

    ТТА Термиз филиали. Фото: ЎзА

    ТТА Термиз филиали. Фото: ЎзА

    Педагогика университети филиалига Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Шеробод, Музработ, Қизириқ, Бойсун ва Жарқўрғон туманларида истиқомат қилаётганлар қабул қилинган. Сурхондарё телевидениеси ахборотига кўра, улар орасида Шерободнинг Пошхурт қишлоғидаги 33-мактабда 28 йилдан бери дарс бериб келган бошланғич таълим ўқитувчиси ҳам бор.

    Сурхондарё вилояти ҳокимининг Facebook’даги саҳифасида ёзилишича, Деновдаги олийгоҳ Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё, Узун ва Денов туманларидан талабаликка қабул қилинганлар учун «иқтисодий қулай». Қайд этишларича, ўқишга қабул қилинганларнинг бари тўлов-контракт асосида ўқийди.

    ЎзА ва Сурхондарё телевидениесида талабалик бахтига эришганлардан баъзиларининг интервьюлари эълон қилинган — улар аввалги йилларда педагогика ва тиббиёт йўналишидаги ОТМларга ҳужжат топшириб, йиқилган абитуриентлардир.

    «Термиз давлат университетига уч йил ҳужжат топшириб, имтиҳондан йиқилганман. Учинчи йил рус тили факультетига ўқишга кириш учун имтиҳон топшириб, 98 балл билан йиқилдим. Февраль ойида эса университетга ўқишга қабул қилишди. Хурсандчилигимнинг чеки йўқ», — дейди ТДПУ Термиз филиалига ўқишга қабул қилинган жарқўрғонлик Маҳлиё Тоғайназарова.

    «Шифокорлик касбини эгаллаш учун уч йилдан буён олий таълим муассасасига ҳужжат топширдим. Ўтган йили ҳам 196 балл билан ўқишга киролмадим. Мана, бугун қувончимнинг чеки йўқ. Талабалар сафидан ўрин олдим. Туманимиздан унча узоқ бўлмаган шаҳарда ўқиш бахтига муяссар бўлганимдан ота-онам ҳам хурсанд», — дейди шўрчилик Фаррух Алланазаров.

    «Ўғлим Акмалжон болаликдан шифокор бўлишни орзу қиларди. Шу мақсадда ўтган йили Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширди, лекин унинг ўқишга қабул қилинишига бир неча балл етмай қолди, холос. Мана, бугун фарзандимнинг орзуси ушалиб, биринчилар қаторида талабалар сафидан ўрин олди», — дейди Термиз туманида яшовчи Гулноза Бердиқулова.

    Улар биринчи курсни қачон тугатади? Уларга ким дарс беради?

    Ўқув йилининг ярми ортда қолиб улгурганига қарамай, Ўзбекистон олий ва ўрта ва махсус таълим вазири Иномжон Мажидовнинг сўзларига кўра, учала филиалда ҳам биринчи курс дастури алоҳида ишлаб чиқилган режалар асосида ўқув йилининг охиригача тўлиқ бажарилади. «Бунинг учун ҳамма шароитлар яратилди, Тошкент шаҳридан таянч олий таълим муассасаларининг таянч ўқитувчилари жалб этиляпти, Термиздаги мавжуд илмий, педагогик салоҳиятдан фойдаланиляпти», — деди вазир Сурхондарё телевидениесига берган интервьюсида.

    ТДПУ Термиз филиали. Фото: ЎзА

    ТДПУ Термиз филиали. Фото: ЎзА

    Хусусан, «Сурхон тонги»нинг ёзишича, ТДПУ Термиз филиалида талабаларга 40 дан ортиқ профессор ва ўқитувчилар таълим-тарбия беради, уларнинг 15 нафари илмий даражага эга.

    «Президентимиз бу ердаги дарс машғулотлари Тошкентдаги базавий олий таълим муассасасидан сифат жиҳатдан ҳеч қанча кам бўлмаслиги кераклиги, қолаверса, Тошкентдаги профессор ўқитувчилар дарсларни масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтишини белгилаб бергандилар. Бугунги кунда учала филиалда ҳам Тошкентдаги олий таълим муассасасида бўлаётган дарс машғулотлари параллел равишда олиб бориляпти. Бугун кун техника ва технологиялари бунга имкон беради», — дея қўшимча қилди Иномжон Мажидов.

    Масалан, ЎзАнинг қўшимча қилишича, ТТА Термиз филиалидаги ўқишнинг биринчи кунидаёқ Тошкентдаги академия профессор-ўқитувчилари онлайн режимда дастлабки маърузаларни ўқиган.

    05.02.2018, 12:11   Изоҳ (0)   28828
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангандаги Қуръон мусобақаси давом этмоқда

    05.02.2018, 12:04

    Ўзбекистонлик умра зиёратчилари Макка шаҳрига етиб борди

    05.02.2018, 10:52

    Ўзбекистонда спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини транзит қилиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади

    05.02.2018, 10:47

    Ўзбекистонда уч кун ичида иккинчи марта ЙПХ инспекторини уриб кетишди

    05.02.2018, 10:39

    2018 йилда Тошкент шаҳрида ўртача маош миқдори 3 миллион сўмни ташкил этади

    05.02.2018, 10:18

    Ўзбекистонда касб-ҳунар коллежларида ўқиш пулли бўлади

    05.02.2018, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.