МИБ Беруний туман туман бўлими ходими А.Р.Д. туманнинг Алпомиш кўчаси, 30-хонадонда истиқомат қилувчи истеъмолчи Камил Хабибуллаевнинг уйидаги электр ҳисобагич кўрсаткичи 6812 КВТни кўрсатишига қарамасдан, 9874 КВТ деб киритиши натижасида 552535 сўм қарздорлик юзага келган.
Бундан норози бўлган Камил Хабибуллаев Беруний туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.
Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, юзага келган қарздорликка ойдинлик киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросига хат орқали мурожаат қилинди. Натижада қарзорликни МИБнинг ходими ўз ҳисобидан тўлади.
Изоҳ (0)