Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 февраль куни экологик ҳолатни яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни таҳлил этиш, энг долзарб вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида йиғилишдан лавҳалар ва Президентдан иқтибослар келтирилди.
Йиғилишда сўз олган Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда кўп йиллар давомида чиқиндиларни ташиш ва қайта ишлаш соҳаси эгасиз қолгани, бу борадаги ишлар қисман пойтахт Тошкентда амалга оширилиб, ҳудудлар, айниқса, қишлоқ жойлар эътибордан четда қолганига тўхталиб ўтди.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)