Ўзбекистонда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тузилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу Ўзбекистон Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида назарда тутилган.
Янги жамоат фондининг асосий вазифаси оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларига кўмаклашиш ҳисобланади.
Изоҳ (0)