Истанбулда ташкил этилган «Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар — Қуддус» мавзусидаги халқаро конференцияда Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.
Конференцияда 25 давлатдан 100 дан зиёд дин ва давлат арбоблари, ислом уламолари, муфтийлар ҳамда нуфузли ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.
Туркия Диёнат бошқармаси раиси доктор Али Эрбошнинг таклифига биноан Неъматуллоҳ Иброҳимов ҳам мазкур конференцияда қатнашди ва маъруза қилди.
Конференция якунида ислом эътиқоди, илм ва маърифати асосида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, жипслашиш ҳамда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 22 банддан иборат уламолар баёноти қабул қилинди.
Изоҳ (0)