Россиянинг Карелия Республикасида суд айбланувчига ўз айбини тан олиши учун спиртли ичимлик ва егулик берган терговчига нисбатан айблов эълон қилди. Бу ҳақда Карелия прокуратураси хабар берган.
Хабар берилишича, Россия ИИВнинг Сегежск тумани тергов бўлим ходими Дмитрий Пидлиснюк 2012 йилда Сегежск шаҳрида яшовчи эркакни ўзи қилмаган 14 та ўғрилик, иккита талончилик ва фирибгарлик жиноятини ўз бўйнига олишга кўндирган.
Пидлиснюк ишонтириш ва таҳдид билан ҳибсда ушлаб турилган эркакни ўзи қилмаган айбларни тан олишга кўндирган. Бунинг учун терговчи бир неча марта эркакка егулик, кийим ва тақиқланган буюмлар, шу жумладан спиртли ичимликлар берган.
Терговчи гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўрсатмалари акс этган баённомаларни ҳам сохталаштирган. Натижада эркак беш ярим йилга қаттиқ тартибли колонияга қамалган. Бироқ кейинчалик Карелия Олий суди кассацион шикоятни кўриб чиқиб, айбловни бекор қилган ва судланувчини фақат битта ишда айбдор деб топган.
Изоҳ (0)