АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Дональд Трампнинг Конгрессдаги чиқишида Christian Dior оч сариқ костюм шими, Dolce & Gabbana оқ ипак блузкаси ва Christian Louboutin туфлисида кўриниш берди. Бу ҳақда Us Weekly хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бунда Трампга нисбатан провокацияни кўрди, чунки ансамбл Ҳиллари Клинтоннинг АҚШ президентлигига номзоди қўйилиши кунидаги либосини эслатди.
«Мелания Ҳиллари услубидаги костюм шимда Трампни тролль қилмоқда», — деб ёзди Twitter фойдаланувчиларидан бири. Бошқа аккаунтда янада кескинроқ фикр билдирилган: «Йўқ, Мелания эрини тролл қилмаяпти. У, шунчаки, барчамиз каби ундан нафратланади».
Бундан ташқари, кузатувчилар биринчи хоним Конгрессдаги чиқишга эридан алоҳида келганлиги ва президент «демократия марказида ҳукумат ва бюрократия эмас, ишонч ва оила туриши» ҳақидаги сўзларидан сўнг қолганлар билан бирга ўрнидан турмаганлигига эътибор қаратди.
Изоҳ (0)