Малайзия фуқароси мотоциклда ҳаракатланаётиб бўғма илон бўғиши оқибатида ҳалок бўлди. Эркак илоннинг бошидан ушлаб келаётган эди, деб ёзади Daily Mail.
35 ёшли ишсиз Заим Халис Коснан судралиб юрувчини 28 январь куни тонгда уйига қайтиш йўлида учратди. У илонни тутиш ва сотиш учун унинг ортидан қўлқоп ва илон овловчи илгаги билан мотоциклда қайтишга қарор қилди.Коснан бўғма илонни тутишга эришди, бироқ уни олиб кела олмади: жаҳли чиққан судралиб юрувчи унинг бошидан ушлаб мотоциклда олиб келаётган эркакни бўғиб ўлдирди.
Эркакнинг жасади бир неча соатдан сўнг топилди. Маҳаллий аҳоли Коснан жасадини озод қилиш учун илонни ўлдирди. Бўғма илоннинг узунлиги уч ярим метрга яқин бўлган.
Полиция маълумотига кўра, Коснан илон уни бўға бошлаганда мотоциклдан қулаб тушган.
Изоҳ (0)