АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан унинг оиласи ва бутун мамлакат халқига энг яхши тилакларини йўллади.
«Бундан роппа-роса уч йил аввал шу ой, Ўзбекистонга келганимдан бир неча кун ўтиб, ёрлиқ тақдим этишим учун Президент Каримов мени қабул қилганини мамнуният билан эсга оламан. Бу унинг икки томонлама муносабатларни яхшилаш нияти борлигидан дарак берарди. Марҳум биринчи Президент таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан унинг оиласи ва Ўзбекистон халқига энг яхши тилакларимни йўллайман», — дейилади элчининг мурожаатида.
Изоҳ (0)