• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танасига игна санчилган чақалоқнинг бувиси дўппидўзлик билан шуғулланиши маълум бўлди

    Январь ойида ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама бўлган, фойдаланувчиларни чуқур ҳаяжонга солган хабар — танасидан 16 та игна ва сим бўлаги топилган чақалоқ тақдири атрофидаги фикр-мулоҳазалар ҳали-ҳамон поёнига етган эмас. Зотан, ушбу кўнгилсиз ходисанинг келиб чиқиш сабаби, унинг оқибати кишини чуқур ўйга толдиради. Бугун кимдир гўдакнинг аҳволи жуда оғир эканини  айтса, яна кимдир бу воқеликка оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлганини билдирмоқда. «Халқ сўзи» мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида чақалоқнинг онаси ва маҳалла фаоллари билан учрашиб, аслида нима бўлганлигига ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Абдужаббор  Аҳмедов, «Найман» маҳалла фуқаролари йиғини раиси:

    — Чақалоқ дунёга келган Шоҳсанам Болтабоева ва Азимжон  Худойбердиевлар оиласи маҳалламизда тинч-тотув яшаётган оилалардан бири. Оила катталари Абдумажид ва Умидахон Худойдердиевалар ҳалол меҳнат билан 5 ўғилни вояга етказишган. Чақалоқнинг отаси Азимжон оилада тўртинчи  фарзанд. У  янги уй қуриш мақсадида 2015 йилдан буён Россияда ишлайди. У 2013 йилда Шоҳсанам билан турмуш қуришган. Бундан ташқари, улар маҳалладош. Икки йил фарзанд кўришмади. 2015 йилнинг кузида Шоҳсанам ҳам турмуш ўртоғининг олдига кетди. 2016 йилнинг июлида ҳомилали бўлганлиги боис Фарғонага қайтди.

    Одамлар орасида турли гап-сўзлар оралагани бор гап. Лекин мен онанинг бундай тубан ишга қўл урганига ишонмайман. Негаки, Шоҳсанам икки йил сабр билан Яратгандан фарзанд сўрайди-ю ўз жигарбандининг жонига қасд қиладими? Бунга ҳеч бир сабаб кўрмаяпман. Бу мудҳиш воқеа юз бергандан сўнг жамоатчилик билан биргаликда чақалоқ вақтинча яшаётган хонадонда бўлдик. Шоҳсанам Болтабоеванинг онаси Хайрихон Болтабоева дўппидўзлик билан шуғулланади. Ўша кунлари бозордан игна тўпламини олиб келган экан. Воқеага эҳтиётсизлик сабаб бўлиши ҳам мумкин. Яна ким билади дейсиз...

    Акмалжон Қурбонов, «Найман» маҳалла фуқаролари йиғини профилактика инспектори:  

    — Азимжоннинг хонадонида жой масаласи муаммо бўлганлиги боис  эрининг маслаҳати ва розилиги билан Шоҳсанам ўзининг ота уйида вақтинча яшайди. Янги йил куни Шоҳсанам қайнотасининг уйида байрам нишонлашгани, бир-икки кун эрининг уйида қолганидан ҳам хабарим бор.  Яъни уларнинг орасида ҳеч қандай нифоқ йўқ. Қайнонаси Умидахон Қаюмова ва оиласи ўртасида Шоҳсанам билан бирор марта ҳам келишмовчиликлар рўй бермаган. Ҳар иккала хонадон — Азимжон ва Шоҳсанамнинг  хонадони ҳам ўзига тинч  хонадонлардан. Шоҳсанамда кучли таъсирланиш ҳолатлари ёки салбий руҳий босим мавжуд бўлмаган.

    Унинг якка-ю ягона акаси Сарбоз Усубалиевнинг бир ўғли бор. Яқинда қизли бўлди. Жумагул келинойиси билан муносабатлари рисоладагидек. Масаланинг ўйлантирадиган томони, шифокорлар оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида «игналар ташқи таъсир остида юборилган» маъносида тиббий хулоса бердилар. Уларнинг мутахассис сифатидаги фикрларига қўшиламан. Нима бўлганда ҳам бу жумбоқли ва таажжубли масалага тергов давомида ойдинлик киритилади.

    Шоҳсанам Болтабоева, чақалоқнинг онаси:

    — Икки йиллик сабр-бардош билан она деган шарафли бахтга эришдим. Наҳотки, ўз вужудимда тўққиз ой кўтариб, дунёга келтирган фарзандимни ўз қўларим билан нобуд қилишга уринсам. Йўқ буни, ҳатто, ўйлашга ҳам қўрқаман...

    Чақалоқнинг бобоси Муроджон Болтабоевнинг телефон орқали хабар беришича, ҳозир пойтахтдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказида даволанаётган 11 ойлик Азизбек Абдумажидовнинг аҳволи яхшиланган. Шифокорлар унинг озиқланишига рухсат беришган.

    Аввалроқ Бош прокуратура гўдак ҳаётига қилинган тажовуз юзасидан айбдор аниқланиб, жазога тортилишини маълум қилган эди.

    31.01.2018, 10:12   Изоҳ (0)   131131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Oqtepa lavash» овқатланиш тармоғи жамоавий тарзда жамоатчиликдан узр сўради (видео)

    31.01.2018, 10:10

    Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Собир Раҳмонқулов ўз вазифасидан озод этилди

    31.01.2018, 10:05

    Андижонда туғилган тўрт эгизакка исмлар қўйилиб, совғалар берилди

    31.01.2018, 09:30

    Тошкент ҳокимига битта академикнинг очиқ хати таъсир қилмагач, уни қўллаб яна уч академик мақола эълон қилди

    31.01.2018, 09:13

    Қарши шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали (фото)

    31.01.2018, 08:51

    Сирдарёда чет элга сафарга чиқаётган фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди

    31.01.2018, 08:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бетакрор дурдоналар: реал воқеаларга асосланган қизиқарли фильмлар

    Кино | 4 август, 18:25

    Жиззахда фуқаро ҳокимлик захирасидаги ерни 500 млн сўмга сотишга уринди

    Ўзбекистон | 4 август, 18:15

    Лайло, Раҳматилла Мирзаев ва қотиллик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик машҳурлар

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:55

    Дубайда биринчи виртуал оила яратилди (видео)

    Дунё | 4 август, 17:45

    Улуғбек Қодиров 42 ёшда: актёр машҳурлик чўққисида нега АҚШга кетганди?

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:35

    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

    Реклама | 4 август, 16:30

    Давлат бюджетига қайси солиқ тури энг кўп даромад келтираётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 4 август, 17:25

    “Челси” “Барселона”га Фермин Лопес учун Кристофер Нкункуни таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 17:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.