Тошкент вилоятининг Чимён тоғ ёнбағирларида ўтказилаётган ўқув машғулотларининг навбатдаги босқичи Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Жўраев ҳамда Беларусь делегацияси раҳбари А.Худолеев иштирокида ўтказилди. Бу ҳақда ФВВ расмий сайти хабар бермоқда.
Ўқув машғулотининг мазкур босқичида тоғ шароитида қутқарувчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш, хусусан, дам олувчиларни эвакуация қилиш, тоғда қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш, қутқарув ишларида альпинистик технологияларни қўллаш, қор кўчкисида жабрланувчиларни қидириб топиш ва эвакуация қилиш ишлари амалга оширилди.
Ўқув машғулоти дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва қувқарувчилар бир-бирини қўллаб-қувватлаши руҳида ўтмоқда.
Изоҳ (0)