31 январь куни об-ҳаво Ойга назар ташлаш имконини берувчи Ер аҳолиси бир йўла бир нечта ноодатий ҳодиса гувоҳи бўлиши мумкин, деб ёзади «MK.ru».
Ерликлар ойнинг «қизил» тутилиши ва «мовий Ой», яъни бир ой давомидаги иккинчи тўлин Ойни кўриши мумкин.
Астрономик ҳодисаларнинг ҳар бири ноёб ҳодиса ҳисобланади, бироқ улар 1866 йилнинг мартидан буён бир кунга тўғри келмаган.
Ой бугун Тошкент вақти билан 14:55 да Ерга энг яқин масофа — 358994 километрга яқинлашади. Тўлин ой ва ойнинг тўлиқ тутилиши эса эртага, 31 январь куни 16:28 дан 20:11 гача кузатилади.
Тўлиқ ой тутилиши вақтида ой шафақ рангга киради. Бир ой ичида Ойнинг иккинчи марта тўлиши эса «Мовий» ой деб аталади. Ҳозирги ҳолатда ой тўлиши 2 январь куни юз берган эди.
Изоҳ (0)