SpaceX компанияси АҚШ ҳукумати томонидан ишларнинг тўхтатилгани сабабли Falcon Heavy ракетасининг синовини ортга суради. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Синов ўтказиладиган 45-космик қанотнинг асосий ходимлари вақтинча ишдан четлатилган. Қанот эса оловли синовларни кўтара олмайди.
NASA яқин икки ҳафта ичида камида икки марта очиқ космосга чиқишни режалаштирган, улар ҳукумат ишларни тўхтатган бўлса ҳам, бекор қилинмайди.
Илон Маск Falcon Heavy’нинг парвози январь ойида амалга оширилишини эълон қилган. Бир вақтнинг ўзида SpaceX йўлдошларни ҳам учириши керак, бу эса 30 январга белгиланган. Ҳукумат томонидан ишларнинг тўхтатилгани бу санага таъсир қилмаслиги мумкин.
АҚШ ҳукумати 20 январда молиявий манбаларнинг етишмаслиги сабабли космик соҳадаги ишларни тўхтатган.
Изоҳ (0)