2018 йилнинг 27 январь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида «Ўзбекистон аёллари илм-фан, технологиялар, муҳандислик ва математикада» (STEM) лойиҳаси доирасида Тошкентдаги Турин Политехника университети доценти, архитектура фанлари доктори Маннонова Комила билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда университет «Дарё»га маълум қилди.
Университетда ойда бир марта ўз соҳасининг етук мутахассислари билан учрашув ўтказилади.
Учрашув давомида Комила Маннонова дизайн, касбий ривожланиш, карьерани оила билан бирга олиб бориш мумкин-мумкин эмаслиги, волонтёрлик фаолияти имкониятлари ва бошқа нарсалар ҳақида сўзлаб берди.
Дизайн ва архитектура соҳасида 11 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Комила Улуғбековна касбий ва илмий фаолиятини оила билан муваффақиятли уйғунлаштирган ўзбекистонлик аёлларнинг ёрқин вакили ҳисобланади. У ўзининг кўп қиррали карьераси давомида кенг волонтёрлик фаолияти, мустақил эксперт сифатида дизайн ва архитектура соҳасидаги турли-туман лойиҳалар, шунингдек, таълим бериш билан шуғулланган.
Изоҳ (0)