Бухоро шаҳрида яшовчи 45 ёшли Лочина Ҳалимова бир неча аёлнинг ишончига кириб, уларни алдов йўли билан хорижга жўнатди, деб ёзади ЎзА.
Лочина Ҳалимова аёлларни даромадли ишларга жойлаштиришга ваъда берган эди. Аслида эса у аёлларни хорижда фоҳишалик қилишга мажбурларди.
Лочина 2011 йилдан буён Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшириниб юрган эди. Аммо у Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг тезкор ходимлари саъй-ҳаракати билан қўлга олиниб, хориждан Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди.
«Одамфуруш аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)