Париж жануби-шарқида жойлашган Венсен ҳайвонот боғи тўртта бабуин қафасидан қочиб кетганидан сўнг ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Тўртта қочиб кетган бабуин боғнинг ўрмонзор ҳудудидан қидирилмоқда», — деди ҳайвонот боғи вакили.
У маймунлар қафасдан қандай чиқиб кетганига аниқлик киритмади.
Полиция эҳтиёт чораси сифатида яқин атрофдаги йўлларни ҳам ёпиб қўйди.
Изоҳ (0)