Эрон ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳининг 16 нафар жангариси қўлга олинди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси қуруқликдаги кучлари 27 январь, шанба куни Нажафдаги базада ИШИД террорчилик гуруҳининг 21 кишидан иборат отрядини аниқлади. Улар билан тўқнашув юз берди. Бир неча террорчи йўқ қилинди, 16 нафари қўлга олинди. Икки террорчи қочган, бироқ улар корпус кучлари томонидан қуршаб олинган», — дейди корпус қуруқликдаги кучлари қўмондони Муҳаммад Пакпур.
Унинг сўзларига қараганда, террорчилар Эрон чегара ва марказий шаҳарларида терактлар амалга оширишни режалаштирган.
Операция давомида уч нафар эронлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)