Аргентина президенти Маурисио Макри бюджет маблағларини иқтисод қилиш учун давлат хизматчиларининг 25 фоизи қисқартирилиши ва мансабдорлар маоши музлатилишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз ҳокимият ижро органларинингг ҳар тўртинчи хизматчисини қисқартирамиз. Шунингдек, бу йил мансабдорлар учун маошлар оширилмайди. Энди вазирларнинг оила аъзолари ҳукуматда ишлаши мумкин эмас», — деди Аргентина етакчиси.
Мазкур ислоҳот тахминан 1000 нафар мансабдор қисқартирилиши ва ҳар йили 1,5 миллиард песо (76,73 миллион доллар) иқтисод қилинишига олиб келиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)