АҚШда гриппнинг авж олиши ва хасталик туфайли ҳалок бўлганлар сонининг ошиши мамлакат бўйлаб бир қатор мактабларнинг ёпилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда FoxNews хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Камида 11 штатнинг расмийлари грипп таҳдиди туфайли мактабларни вақтинчалик ёпишга қарор қилди.
Гриппга қарши курашиш бўйича фавқулодда чоралар Айдахо, Алабама, Иллинойс, Кентукки, Мичиган, Миссури, Оклахома, Шимолий Каролина, Теннесси, Техас ва Флорида штатларига тааллуқли бўлди.
USA Today телеканалининг маълум қилишича, АҚШда мавсум бошидан буён грипп оқибатида 37 нафар вояга етмаган ҳалок бўлган. Хасталикнинг мавсумий авж олиши 50 та штатдан 49 тасида қайд этилган.
Изоҳ (0)