Қозоғистоннинг Сайрам шаҳридаги масжид мулласи ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган одамнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Воқеа 26 январь куни рўй берди. Мулла Турсунхўжа Хонхўжаевнинг сўзларига қараганда, у масжид ташрифчиларидан бири бино четида қўли ва бўйни қон аҳволда топган. У эркакни уйига жўнатиб юбормоқчи бўлган, аммо эркак газ қозони шлангини кесиб, ўзига ўт қўйворган. Мулла оловни ўчирган, тез ёрдам, ўт ўчириш хизмати ва полицияни чақирган.
Танаси куйган эркак Чимкент биринчи шаҳар шифохонасига олиб келинди. Кейинроқ у Гипербарик оксигенация маркази куйиш бўлимига ўтказилди. Унинг аҳволи қанақа эканлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)