Суриянинг Идлиб вилоятида Россия самолётлари томонидан жангариларнинг тўрт дала командири йўқ қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги Directorate 4 канали орқали маълум қилинди.
Айтилишича, Россия ҳаво-космик кучлари гуруҳининг ҳужуми натижасида «Жабҳат ан-Нусра» негизида тузилган «Ҳайъат таҳрир аш-Шом» гуруҳининг командирлари Абу Мусоб Сурий, Абу Муҳаммад аз-Зайим, Абу Басир Дар Азза ва Абу Убайда ўлдирилган.
Улар ўз жангариларининг Абу ад-Духур шаҳридаги ҳаракатларини мувофиқлаштириб бораётганди.
Изоҳ (0)