28 январь куни Кувайт араб иқтисодий ривожланиш фонди бош директори Ҳишом ал-Вакаян раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Ташриф давомида Кувайт делегацияси томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, молия вазирликларида, инвестициялар, автомобиль йўллари бўйича давлат қўмиталарида ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)