Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан йўловчи ташиш, сайёҳларга қулайлик яратиш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида бир қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда, деб ёзади «Халқ сўзи».
Жумадан, жорий йилнинг март ойидан бошлаб «Урганч—Бухоро» йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилади. Парвозлар ҳафтанинг душанба, сешанба, пайшанба ҳамда якшанба кунлари амалга оширилади. Йўналиш автоматлаштирилган бронлаш тизимига киритилган.
Май ойидан эътиборан эса «Тошкент—Барселона—Тошкент» йўналиши бўйича Испанияга мунтазам қатнов бошланади. Мазкур йўналиш хизматларидан йўловчилар ҳафтанинг пайшанба кунлари замонавий Boeing самолётлари орқали фойдаланишлари мумкин.
Изоҳ (0)