Ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов Ҳаваскор боксчилар халқаро ассоциациясига (AIBA) президент этиб тайинланди. Бу ҳақда Inside the games нашри хабар берди.
Бокс бўйича 2019 йилги Жаҳон Чемпионати мезбонлиги расман Россиянинг Сочи шаҳрига берилди
Раҳимов ассоциацияни ноябрга қадар бошқариб боради. Аввалроқ AIBA президенти 1—4 ноябрь кунлари сайланиши борасида маълумот берилган ва ташкилотнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясига Россия пойтахти Москва мезбонлик қилиши айтилганди.Бундай қарор AIBA италиялик Франко Фалчинелли томонидан бошқарилаётган вақтда чиқарилди. Шунингдек, 2019 йилги Жаҳон Чемпионати мезбонлиги ҳам Россияга тақдим этилганди.
Мен ташкилот аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Сўнгги 20 йил давомида AIBA вице-президенти сифатида меҳнат қилдим. Энди эса севимли спортимизни асраш учун жиддий ишлашимиз керак бўлади. Сизларнинг кўмагингизда ташкилотни янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.Ғофур Раҳимов, AIBA президенти
Ўтган йилнинг октябрь ойида AIBA президенти Чинг Куо Ву истеъфога чиқарилган бўлиб, у ташкилотни шахсий томорқасига айлантириб олишда айбланганди.
Изоҳ (0)