Мали давлатининг Томбукту вилоятидаги ҳарбий базасига террорчилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, яна 18 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бугун эрта тонгда Мали қуролли кучлари Сумпи (Томбукту)да ҳужумга учради. Мали қуролли кучлари қайғу билан шуни маълум қиладики, ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 18 киши тан жароҳати олди, моддий йўқотишлар қайд этилди», — дейилади Мали армияси баёнотида.
Reuters’нинг хабар беришича, ҳужум қилган икки киши йўқ қилинган. Айни вақтда бедарак йўқолган шахсларни излаш ишлари олиб борилмоқда.
Agence France-Presse’нинг қўшимча қилишича, Мали армияси юз берган бу воқеани теракт деб атаган. Жабрланган шахслар Ниафунке шаҳрига юборилган.
Изоҳ (0)