Киев апелляция суди Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилига кечки пайт уйидан чиқишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур чора маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан 07:00 гача амалда бўлади.
Шу тариқа, апелляция суди Печерск туман судининг Саакашвилини уй қамоғига жўнатишдан бош тортишини ноқонуний деб топди ва Украина бош прокуратурасининг шикоятини қисман қондирди.
Саакашвили ушбу қарорни сиёсий фаолиятига тўсқинлик қилишга уриниш деб баҳолади ва Пётр Порошенкони ҳокимиятдан четлатиш учун бирлашиш масаласида бошқа сиёсий кучлар билан музокаралар олиб боришини билдирди.
Изоҳ (0)