• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Халқ сўзи» Ақтўбеда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида: ҳаёти фожиали якун топган юртдошларимиз қисмати барчага сабоқ бўлмоғи лозим

    18 январь куни Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилояти «Чимкент — Самара» автомобиль йўлида 57 нафар йўловчи билан ҳаракатланаётган автобус ёниши оқибатида 52 нафар ҳамюртимиз ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар барчамизни ларзага солди. Уларнинг аксарияти Наманган вилоятидан эди, деб ёзади «Халқ сўзи». Газета чоп этган мақолани тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Тўрақўрғон туманининг Катта Қурама маҳалласидаги «Дўстлик» қабристонида бир куннинг ўзида 11 та қабр олов ичида қолган йигитлар жасадини бағрига олди. Тумандаги Ўзбекистон, Бозорбоши, Шоҳидон маҳаллаларидан сафарга чиққан ва ёнғин қурбонига айланган 9 нафар фуқаро ҳам сўнгги йўлга алам-у изтироб билан кузатиб қўйилди. Ўзга юртдан ризқ излаб фалокатга дуч келган бу инсонларга аза тутиб, фақат оила аъзолари, яқинларигина эмас, бутун қишлоқ, бутун юрт йиғлади.

    Ҳар қандай кўргиликнинг сабаб ва оқибатлари бор. Умрбод айрилиқ азобини тортишга маҳкум этилган оналарнинг кўзида қотиб қолган ёш, бир кун ичида ғамдан бели букчайган оталар изтироби, бевақт бевага айланган жувон кийган қора либос, «Сенга совға олиб келаман», дея чиқиб кетган дадасини умид билан кутаётган жажжи болакайнинг дунё ташвишидан хабарсиз нигоҳига қараб фожиа салмоғини чуқурроқ ҳис этасан, киши. Бу нима, ёшларимизнинг қаноат, шукроналик туйғуларидан бегона бўлиб бораётганими ёки айрим жойларда уларнинг эҳтиёж ва қизиқишларига мос шароит йўқлиги, масалан, маълумоти, касб ҳамда малакасига муносиб иш ўрни етарли эмаслигими? Ёхуд ота-оналар фарзандларини Ватанга меҳр, унинг бугуни ва истиқболи йўлида меҳнат қилиш руҳида тарбиялашнинг уддасидан чиқа олмаётганлари натижасими?

    Норғул ўғлонларидан ажралган Катта Қурама маҳалласи ҳудудида бугун 3153 нафар фуқаро истиқомат қилади. Маълумотлар ва ҳақиқий аҳволга холис назар ташласак, бу ерда бандлик масаласи ўткир муаммо эканлиги дарров кўзга ташланади. Ҳудуддаги битта мактаб ва бир мактабгача таълим муассасаси, пахта ҳамда ғаллага ихтисослаштирилган иккита, саноқлигина чорвачилик ва тутчилик фермер хўжаликларидаги иш ўринлари билан бор-йўғи уч юз нафарга яқин фуқаро банд қилинган. Саноатга ихтисослаштирилган корхонани кундузи чироқ ёқиб тополмайсиз. Ҳатто ҳамма жойда бор сартарошхона ёки пойабзал тузатиш устахонаси йўқлигидан қурамаликлар қўшни маҳаллаларга чопишади. Туман ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотларнинг ҳудудга эътибори етарли эмаслигидан бу ерга истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш кун тартибидан тушиб келаётир.

    Шу ўринда мутасаддиларга айтиладиган бир гап: Катта Қураманинг ёнгинасида жойлашган Оқтош шаҳарчаси яқин вақтга қадар саноатлашган ҳудуд сифатида минглаб фуқароларни иш билан банд қилиб келаётган эди. Айрим корхоналар фаолиятининг тўхтатилиши, бошқаларида хусусийлаштириш талаблари бузилиши оқибатида улардаги меҳнат ўринлари йўқолди. Ёки ҳудуддан унча узоқ бўлмаган Сарой маҳалласидаги «Наманган қишлоқ хўжалик машиналари» корхонаси, тикувчилик фабрикаси филиали ҳам қишлоқ аҳли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутган. Бугун чеварлик цехи ўрни одамларга турар жой участкаси сифатида бериб юборилган. Хусусийлаштирилган машинасозлик корхонасидан эса бўм-бўш ҳовли-ю уч қаватли қаровсиз маъмурий бино «ёдгорлик» бўлиб турибди.

    Аммо Катта Қураманинг бошқа имкониятлари, хусусан, омилкор инсонлари ва саховатга тўла экинзор ерлари бор. Шундоққина Шимолий Фарғона канали этагида жойлашган мазкур манзил аҳолиси азалдан деҳқончиликка уста. Сувга сероб томорқадан оқилона фойдаланиш ҳадисини олган қурамаликлар яқин вақтга қадар ҳам очиқ усулда экилган бодринг ҳосилини вилоятда биринчилардан бўлиб бозорга олиб чиққан. Аммо одамларда меҳнатга иштиёқ сусайди чоғи, кейинги пайтларда ушбу анъана бир четга сурилди, томорқачиликдан барака қочди. Кўпчилик ўзини енгил-елпи ишларга ура бошлади. Тезроқ ва кўпроқ пул топиш илинжида хорижга боришга иштиёқманд ёшлар сафи камайиш ўрнига ортиб борди.

    — Олис юртларга йўл олган йигитларимиз астойдил меҳнат қилсалар, ўша даромадни қишлоғимизнинг ўзида ҳам бемалол топса бўлади, — дейди кўпни кўрган оқсоқол Иброҳим ота Бўстонов. — Масалан, кўпчилик маҳалладошларимиз томорқасидаги иссиқхонани хазинага айлантирган. Муҳаммаджон Муродов деган тажрибали инсон бор. Лимоннинг ўзидан 10—15 миллион сўмга етказиб фойда олади. Икки ўғлининг ҳовлисига ҳам лимонзор қилиб берган. Болалари ўн икки ой шу машғулот билан банд. Қишин-ёзин бозорга кўкат чиқаради. Топган-тутганлари билан рўзғор тебратишаяпти, тўйларни ўтказиб, машина минишаяпти. Ёки қурилиш соҳасини олайлик. Ҳозирги пайтда янги уй-жой тиклайман, иморатини замонавий усулда қайта қураман ёки таъмирлайман, деганларнинг саноғи йўқ. Бетон қуйиш, ғишт териш, сувоқ ва пардозлашга уқуви бор аксарият йигитлар хорижга ишлаш учун кетганидан бу юмуш қўлидан келадиган инсонларни топиш муаммога айланган. Устанинг бир кунлик иш ҳақи 50—70 минг сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, бир ой давомида қишлоқнинг ўзида ҳам 2 миллион сўмга етказиб даромад топиш мумкин-ку, ахир.

    Ақтўбедаги фожианинг энг катта мусибати Мирзаабдулла Мадраҳимовнинг оиласи бошига тушди. Бу хонадондан икки ўғил —Ҳамидулло ва Ҳабибулло олис сафарга отланганди. Ҳамидуллонинг аёли бева, икки норасида фарзанди етим қолди. Ҳабибуллони эса ишлаб келганидан сўнг уйлантиришни мўлжаллаб туришганди. Қўни-қўшниларнинг гапига қараганда, Мирзаабдулла ака ва ўғилларининг уй-жой шароити ёмон эмас. Катта ўғилнинг хусусий «Зил», кичигининг «Камаз» юк машиналари бор. Бундай улов билан яхшигина пул топиб, рўзғорни бемалол тебратса бўларди. Йигитларга бу оз кўринган чоғи, хорижни кўзлаб қолишди. Оқибати эса... Бугун бир йўла икки дилбандини тупроққа топширган Маҳфират опанинг «Болаларимни узоққа юбормайман, дея оёқ тираб туриб олсам бўларди-ку», — дея чекаётган афсус-надоматлари энди жуда-жуда кеч эканлигидан ҳар қандай инсон изтиробга тушади.

    Маҳалланинг Янгиобод кўчасида яшаган Олимжон Сулаймонов ёнғинда қолганларнинг энг катта ёшлиси эди. Ҳайдов трактори минганидан топгани билан рўзғорини бинойидай тебратиб келган оила бошлиғи йигирма кунча аввал тўнғич қизини узатиб, тўй харажатларидан бирмунча қарздор бўлиб қолган экан. Россияга бориб ишлаб келишга қарор қилиб, 15 январь куни йўлга чиққан Олимжон ака қадрдон гўшаси ва яқинларини бутунлай тарк этаётганини билганида эди... Бугун бевалик қисматини бевақт қабул қилган аёли, айниқса, келинлик либослари тахи бузилмай отасидан айрилган қизининг оҳи кўкка ўрлаяпти...

    — Энди сираям хорижга ноқонуний йўллар билан бормайман, — дейди оиласи бошига тушган фожиа муносабати билан ўзга давлатдан етиб келган Алишер Муродиллаев. — Ўтган йили отамни сўнгги йўлга кузатгандик. Энди укам... Баҳодир боёқиш гўшангага киришга ҳам улгурмади. У касб-ҳунар коллежини автомобиль соҳаси бўйича тамомлаганди. Мутахассислиги бўйича ишласа, иш топса бўларди. Чет элга ўз йўриғимча пул топгани кетиб укамга ноўрин ўрнак кўрсатганим учун бир умр афсус-надомат юкини ортмоқлаб юришдан ўзга чорам йўқ.

    Фожиа рўй берганидан марҳумларни дафн этишгача бўлган кунлар мамлакатимиз аҳлининг сабр-бардоши, бошига мусибат тушган юртдошларимиз иродасини яна бир бор синовдан ўтказди. Ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига тиббий-психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари бошчилигида тегишли мутасаддилар, бутун халқимиз уларнинг дардига шерик бўлди.

    Маълумки, рўй берган фожиа сабабларини, ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ва уларни мамлакатимизга олиб келиш бўйича Ҳукумат комиссияси астойдил иш олиб борди. Дастлабки, хулосалар айтилди ҳам. Сабаблар эса кўп. Аммо уларнинг ҳеч бири атрофдагиларнинг ўзини-ўзи оқлашига асос бўла олмайди. Асосий хулоса шу: фарзандларимизни асрайлик, сабр-тоқатли бўлишга, ҳаётда оқилона йўлни танлашга ўргатайлик. Зеро, уларнинг ҳеч бири чет эллардан ризқ излаб ноқонуний сафарга отланмасин! Ҳаёти фожиали якун топган юртдошларимиз қисмати барча-барчага сабоқ бўлмоғи лозим.

    Қудратилла Нажмиддинов,«Халқ сўзи» мухбири.

    26.01.2018, 09:11   Изоҳ (0)   54561
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ИИВ ёшларни ишга таклиф қилмоқда

    26.01.2018, 09:04

    «Алоқабанк» автомобиль сотиб олиш учун кредит беришни бошлади

    26.01.2018, 09:00

    Ислом Каримовнинг келинойиси Биринчи Президент ҳақидаги хотиралари билан бўлишди

    26.01.2018, 08:56

    Ақтўбедаги автобус ҳалокати қурбонларига бағишланган хайрияда қарийб 220 млн сўм йиғилди

    26.01.2018, 08:27

    Ўзбекистондаги барча мактабларда китобхонликни тарғиб қилувчи ўқувчи бўлади

    25.01.2018, 23:37

    Мирободдаги меҳмонхонада Қашқадарёда фирибгарлиги учун қидирувга берилган шахс қўлга олинди

    25.01.2018, 23:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиядаги портлашлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 12 июн, 10:07

    105 ёшли аёл узоқ умр кўриш сирини ошкор қилди

    Лайфстайл | 12 июн, 10:01

    “Манчестер Сити” норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзоламоқчи

    Спорт | 12 июн, 10:00

    ҲАМАС ҳужуми оқибатида Ғазо гуманитар жамғармаси ходимлари ҳалок бўлди

    Дунё | 12 июн, 09:52

    “Оскар”нинг ёш истеъдодлари: киномукофотга номзоди қўйилган болалар

    Кино | 12 июн, 09:35

    Қўқонда “Ҳизб ут-таҳрир”нинг яширин гуруҳи аъзолари қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 12 июн, 09:20

    Россия кетма-кет иккинчи кун Харьковни ўққа тутди

    Дунё | 12 июн, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.