Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ташкил этилган тадбир меҳнат фаолиятини ички ишлар тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида давом эттириш истагидаги ёшларни соҳага жалб этишга бағишланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбирда соҳадаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди.
Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармаларида шифокорлар учун барча шароит яратилган. Ички ишлар идоралари ходимлари уй-жой билан таминланмоқда. Ижарада турганларга ижара тўловлари, мутахассисликлар бўйича малака ошириш тўловлари тўлаб берилмоқда.
Бундан ташқари, режа асосида шифокорларнинг касб малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
— Ички ишлар тизимига ишга кириш истагида бўлган ёшлар учун махсус талабларимиз бор, – дейди ИИВ кадрлар бош бошқармаси масъул ходими Н.Ҳақбердиев. — Ўзбекистон фуқароси бўлган, тегишли мутахассислик дипломига эга ёшлар икки босқичдан иборат синовдан ўтади. Бунда суҳбат, ҳарбий-тиббий кўрик каби синовлар топширилади.
ИИВ тизимида ишлаш истагидаги ёшлар учун маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ҳозир тизимдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов, даволаш-профилактика йўналишларида, шунингдек, патруль-пост хизмати, қўриқлаш бўлинмаларида бўш иш ўринлари мавжуд.
Изоҳ (0)