• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Туманимиз таълими шаънини ўйлайсанми?» 

    Наманганда ўтказилган фан олимпиадаси ҳақида танқидий мақола эълон қилингандан сўнг ЎзА вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ваҳобжон Ражабовнинг бунга эътирозини ҳам ёритганди. Муаллиф, «Репетитор» газетаси лойиҳа раҳбари Муҳаммад Вали мазкур эътирозга муносабат билдирди.

    Фото: ТАТУ

    Фото: ТАТУ

    Холислик бор экан, жамиятимизнинг бошқа соҳалари қатори халқ таълими тизимида ҳам чинакам ижобий ўзгаришлар бўлиши аниқ. Ҳозирданоқ ижобий ўзгаришлар сезилаётганини таъкидлаш жоиз. Чортоқлик бир гуруҳ муаллим ва ўқувчиларнинг 24 январь куни Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев билан учрашувдан сўнг илиқ таассуротлар билдиришгани фикримизнинг исботидир.

    Хўш, аслида халқ таълимидаги кўплаб муаммолардан норози кайфиятдаги муаллимлар нима учун вазир ўринбосари билан учрашувдан сўнг уйларига илиқ таассуротлар оғушида қайтишди?

    Айни шу саволни Ваҳобжон Ражабов ҳам ўзига бериб кўриши керак, назаримизда. Афсуски, бошқарма бошлиғи ҳам, тегишли раҳбар ходимлар ҳам ўтган муддат ичида мақоламиздаги мулоҳазаларни, саволларни инкор этиш имконини қидиришди.

    Ҳолбуки, мақолада қўйилган саволлар уларга тегишли эмасди. Аниқроқ айтганда, 2009 йил 2 июндаги 1962-сонли қарор ва унинг 15-банди билан боғлиқ саволларга, фан олимпиадаларида шаффофликни таъминлаш масаласига жавоб қайтариш ҳуқуқий жиҳатдан Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ваколатига кирмайди. Тушунарлики, бу масалани ҳатто Халқ таълими вазирлиги ҳам бирданига ҳал этолмайди.

    Мақоланинг асосий мақсади – фан олимпиадаларининг вилоят босқичига қадар 1962-сонли қарорнинг 15-банди талабларини шаффофлаштириш, холос. Чунки айни шу банд сабаб апелляция комиссиялари адолатни тўлиқ тиклолмайди. Бошқача айтганда, шикоят қилувчига фақат ўзининг хато-камчиликлари кўрсатилади. Ғолибларнинг ёзма ишлари эса, қандай хато-камчилиги бўлишидан қатъи назар, 15-банд талаблари асосида ҳимояланади.

    Савол туғилади: вилоят халқ таълими бошқармаси биз исм-фамилиясини ошкор этмаган тўрақўрғонлик муаллимани қандай излаб топди? Таҳририят вилоят халқ таълими бошқармаси ўша муаллима тақдири билан қизиқишини, унинг исм-шарифини сўрашини кутди. Аммо таҳририятга бундай сўров келиб тушмади.

    Қарангки, биз исм-шарифини яширган муаллимани мутасаддилар осонгина топиб олишган. Йўқ, уни ҳатто қидиришмаган ҳам. Негаки, ўша муаллиманинг эътирозлари фан олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтган куниёқ барча мутасаддиларга маълум эди. Унга турли йўллар билан таъсир ўтказишга уринишди. «Туманимиз таълими шаънини ўйлайсанми?» дейишди унга мутасаддилар ва ҳамкасблари. Шу зайлда адолатсизликдан норози кичкина журъатнинг ҳафсаласини пир қилишди. Агар мазкур мулоҳазаларга ҳам далил сўраса, бу энди Ваҳобжон Ражабовнинг виждонига ҳавола.

    Агар вилоят халқ таълими бошқармаси суриштирувларини таҳририят билан ҳамкорликда олиб борганда, бугун биз холисликни шарафлаётган бўлардик, юқоридаги «миш-миш» ҳам ёзилмасди. Бир муаллиманинг изтиробларини вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг «миш-миш» деб атагани, очиғи, бизни ташвишга солди. Аксинча, биз бошқарма бошлиғи ўша муаллима билан самимий ва очиқ мулоқот ўтказади, ҳакамлар ҳайъати, ғолиблар ва ғолибликка даъвогар ўқувчилар иштирокида масалага ойдинлик киритади, холислик нуқтаи назаридан таҳририят вакилини ҳам мулоқот жараёнига таклиф қилади, деб ўйлагандик.

    Йўқ, ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Демак, ниманидир яшириш, «ёпди-ёпди» қилиш зарурати туғилган.

    Вилоят халқ таълими бошқармасининг бошқа эътирозлари ҳам асоссиз. Барча изланувчан ўқитувчилар каби ўша муаллима ҳам 1962-сонли қарор талабларидан жуда яхши хабардор. Унинг апелляция комиссиясига мурожаати наф бермагач, бизга дардини ёрган. Шу холос. Бундай вазиятда журналистик суриштирув ўзини оқламасди. Яна бир бор таъкидлаймиз: биз вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда суриштирув олиб боришни режалаштиргандик. Шу мақсадда муаллиманинг исм-шарифини ошкор этмагандик. Таҳририят ҳали ҳам вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликка тайёр. Ишончимиз комилки, ғолиблар ва ғолибликка даъвогарларнинг қайси бири билимдон эканини аниқлаш қийинчилик туғдирмайди.

    Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг жавобида 1962-сонли қарор ва ОАВ нинг жамият ҳаётидаги ўрни хусусида тушунча берилиши эса, ҳақиқатан ҳам, кишида истеҳзо уйғотади. Ваҳобжон Ражабов «Йиқилган курашга тўймас», дея адолатсизликдан зада муаллимани айблашдан аввал «Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил» мақолини эслагани маъқул эди.

    26.01.2018, 13:26   Изоҳ (0)   31011
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда АКТни ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқилмоқда

    26.01.2018, 13:15

    Давлат солиқ қўмитаси 1198 қисқа рақамини ишга туширди

    26.01.2018, 13:04

    «Ислом нури» газетасида араб тили сабоқлари берила бошланди

    26.01.2018, 12:42

    Бухорода аввал судланган 60 ёшли фуқаро жиноят устида қўлга олинди

    26.01.2018, 12:21

    Россия мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимовни ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилгани билан табриклади

    26.01.2018, 12:11

    2017 йилда Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми қисқарди

    26.01.2018, 11:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёнинг машҳур моделлари тонгни қандай бошлайди?

    Лайфстайл | 21 май, 07:10

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.