Бухоро вилояти Қоровулбозор шаҳридаги «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 60 ёшли Режабали Жумартов (исми-шарифи ўзгатирилган) 28 ёшли С.Шга бир дона гугурт қутисига қадоқлаб солинган 4,18 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 150 минг сўмга пулламоқчи бўлди, деб хабар беради ЎзА.
Гиёҳфуруш ИИБ жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.
Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 (Ўғрилик) , 226 (Маъмурий назорат қоидаларини бузиш) ва 276-моддалари (Гиёҳванд воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан муқаддам судланган.
Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳванд воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказсиҳ) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)