Давлат солиқ қўмитаси аҳолидан солиқ соҳасига оид шикоят, мурожаат ва таклифларни тезкор қабул қилиш мақсадида 1198 қисқа рақамини ишга туширди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.
«Шу вақтга қадар солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган ‘Ишонч телефони’ рақамлари орқали мурожаат қилиш имкони мавжуд эди. Энди улар қаторига 1198 қисқа рақами ҳам қўшилди», — дейилади хабарда.
Ушбу рақамга қўнғироқлар республиканинг барча ҳудудларидан амалга оширилиши мумкин.
Изоҳ (0)