Россия мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлар кенгашининг раиси, Россия федерацияси президенти ҳузуридаги диний бирлашмалар билан алоқалар кенгаши аъзоси, муфтий шайх Равиль Гайнутдин Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовни ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани олиши муносабати билан табриклади, деб хабар беради диний идора матбуот хизмати.
Ҳурматли муфтий!Россия федерацияси мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлар кенгаши ва шахсан ўз номимдан сизни ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани олиши муносабати билан чин дилдан табриклайман.
Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, худди бизнинг буюк ўтмишдошларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий даврида бўлгани каби бугунги кунда ҳам муҳтарам Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлови ва сизнинг раҳбарлигингиз остидаги Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг улкан ишлари натижасида Ўзбекистондаги олий исломий таълимнинг шонли анъаналари қайта тикланмоқда.
Мен ислом академиясининг Ўзбекистон ва ислом манфаати йўлида муваффақиятли ва самарали фаолият олиб боришига тилакдошман. Ўз дини ва умматига фидокорона хизмат қилиб келаётган инсон сифатида сиз азиз биродаримнинг барча эзгу ишларингизга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлишини чин дилдан тилаб қоламан!
Ҳурмат ва эзгу дуолар ила,
Муфтий шайх Равиль Гайнутдин, Россия федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси
Изоҳ (0)