Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий нашри ҳисобланган «Ислом Нури» газетасининг 15 январдаги сонидан бошлаб «Қуръонни ўрганамиз» рукни остида араб тили сабоқлари бериб борилмоқда, деб хабар беради диний идора матбуот хизмати.
Араб тили дарслари Тошкент ислом институти проректори Ибодулла Аҳроров томонидан тайёрланган.
Бундан ташқари, араб тили дарслари «Muslim.uz» портали орқали ҳар ҳафтада бир марта онлайн тарзда намойиш этилади.
Изоҳ (0)