Видеокузатув ва йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиш камералари Тошкентнинг яна 280 та чорраҳасига ўрнатилади. Бу ҳақда 25 январь, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси «Компьютер маркази» бўлими бошлиғи Шуҳрат Муратов айтиб ўтди. Чорраҳаларнинг камералар билан қамраб олинишини кенгайтириш 2018—2020 йилларга мўлжалланган дастурда кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».
Айни пайтда камералар фақат светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетиш ва тезликни ошириш ҳолатларини қайд қилади. Шуҳрат Муратовнинг сўзларига кўра, яқин орада бошқа турдаги қоидабузарликларни қайд этишни жорий қилиш режалаштирилмаяпти.
Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасида ўрнатилган камералар 2017 йил 15 мартдан бошлаб қоидабузарликларни қайд эта бошлаган эди. Биринчи куни 8000 дан ортиқ қоидабузарликлар қайд этилганди, бироқ бир ҳафтадаёқ уларнинг сони кунига 2000 тагача камайганди.
Изоҳ (0)